Ezgu Amal xayriya balli

photo 2020 11 24 11 25 47 2Асосий фаолиятидан ташқари, «Silverleafe» МЧЖ ижтимоий дастурларни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиб келади. 2018 йилда Silverleafe International компанияси Теннеси штатидаги болалар онкологияси бўйича йирик тадқиқот маркази St. Jude ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги музокаралар ташаббускори бўлди.
Қайд этиб ўтиш лозимки, статистик маълумотлар йўқлиги боис 2018 йилда ҳам Марказий Осиё давлатлари бу тадқиқот маркази билан эҳтимолий ҳамкорлик рўйхатида энг охирги ўринларда турарди. Аммо Дэн Пэттерсон ва Доктор Родригез-Галиндо ўртасидаги узоқ музокаралардан сўнг St. Jude делегацияси 2019 йил май ойида Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширди.
Ҳозирда St. Jude’нинг тадқиқотларни ривожлантириш, болалардаги онкологик касалликларга қарши курашда ёрдам берувчи ҳудудлари рўйхатида Марказий Осиё биринчи ўринни эгаллайди. Ўтган йилнинг октябрь ойида «Silverleafe» МЧЖ Ўзбекистондаги энг йирик хайрия тадбирларидан бири – Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ўтказилган «Хайрия оқшоми»нинг ҳомийларидан бири бўлди. Чипталар ва тадбирдаги аукциондан тушган барча маблағлар Ezgu Amal жамғармаси ҳисобига ўтказилди. Silverleafe компанияси президенти St. Jude тадқиқот маркази ва Ezgu Amal хайрия фонди ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишида муҳим роль ўйнади. Ҳозирга келиб бу танишув мустаҳкам ҳамкорликка айланган ва ҳатто пандемия пайтида ҳам фонд ходимлари тадқиқот марказида фандрайзинг бўйича онлайн курсларда ўқимоқдалар. Шунингдек, фонд раҳбарлари St. Jude’даги тренингларда қатнашиш учун Мемфисга таклиф этилган бўлиб, шу мақсадда улар март ойида Америка визасини олишган, ҳозирда эса чегаралар очилишини кутишмоқда.